ЁШ ШАХМАТЧИЛАР СЕКТОР КЕСИМИДА БЕЛЛАШДИ
2022-04-27 10:25:53 164
ЁШ ШАХМАТЧИЛАР СЕКТОР КЕСИМИДА БЕЛЛАШДИ
“Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги кубоги”ни қўлга киритиш мақсадида ташкил этилган 5 босқичли спортнинг шахмат тури бўйича мусобақаларнинг сектор босқичи бугун туман касб-ҳунар мактаби – 2-секторнинг ҳудудий бўлинмасида бўлиб ўтди. Ташкил этилган мазкур мусобақаларга маҳалла босқичида ғолибликни қўлга киритган ёш шахматчилар етиб келишди.
- Маҳаллалар кесимидаги мусобақаларда секторнинг жами тўққизта маҳалла фуқаролар йиғинларидан қарийб 500 нафар ёш шахматчилар иштирок этитшди. Сектор кесимига етиб келган спортчиларнинг сони 18 нафарни ташкил этади, - дейди Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими раҳбари Исожон Мастонов.
Иштирокчилар орасида спортчи қизларнинг борлиги ёшларнинг соҳага бўлган шавқ ва иштиёқдан далолат. Зотан, спортга бўлган иштиёқ инсонни камолотга етказади.
Сектор кесимидаги ғолибликни қўлга киритиган ёш шахматчилар навбатдаги – туман босқичига йўлланма олишади. Шахмат бўйича мазкур турнирнинг кейинги туман босқичи 2-7 май кунлари бўлиб ўтади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати