Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАРИМИЗ ЖАВПАЯ МАССИВИДА БЎЛИШДИ

×

 2022-04-27 10:09:19    119

PDF юклаш
Чоп этиш


НУРОНИЙЛАРИМИЗ ЖАВПАЯ МАССИВИДА БЎЛИШДИ

         Айни кунда Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жавпая массивида иссиқхоналар мажмуи барпо этиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бўлаётган ишларга ҳеч ким бефарқ эмас ва ҳар бир фуқаро мавзени бир бор бўлсада, кўришни хоҳлайди.

         Бу массивда олиб борилаётган ишлар фуқароларимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         - Бизнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинининг бир гуруҳ оқсоқоллари ва нуронийлар бугун бомдод намозидан кейин Жавпаяга йўл олишди. Бу ерда барпо этилган иссиқхоналар ва етиштирилаётган сабзавотларни ўз кўзлари билан кўришди.

         Массивни "оби ҳаёт" билан таъминлаш ва электр энергияси линияларини тортиш ишларига бош бўлган мутасаддиларга ҳамду санолар айтилди. Жавпаянинг келажакда аҳолимиз учун даромад манбаига ишонган нуронийларимиз дуога қўл очдилар, - дейди Қалъача маҳалла раиси Фаёзиддин Тожиддинов.

         Дарҳақиқат, бугун Жавпаяда кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Дарвоқе, азиз ватандош, Сиз ҳам бир қадам қўйиб, Жавпаяга келинг. Ватан қудрати ва инсон манфаати йўлида қилинаётган эзгу ва хайрли ишларга яна бир карра амин бўласиз.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати