Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда

×

 2022-04-27 10:00:57    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда

         Сўх туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаб олинган номзодларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, келгусида улар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида икки кунлик ўқув семинари бошланди.

         Ўқув семинарнинг очилишида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳом Тожибоев иштирок этиб, хотин-қизлар фаоллари олдида турган муҳим вазифалар хусусида ўз фикрларини билдирди. 

         Маълумки, Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниб, Сўх туманидаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ушбу лавозимга номзодлар очиқ танлов асосида саралаб олинди.

         Хотин-қизлар малакасини оширишга қаратилган ташкил этилган ўқув семинарда етакчи мутахассислар томонидан соҳага оид янгиликлар хусусида атрофлича маълумотлар бериляпти.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати