Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 197 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Коррупция – “бедаво дард” эмас

×

 2022-04-19 13:18:12    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупция – “бедаво дард” эмас

         Давлатимиз раҳбари томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар, халқ фаровонлиги йўлида бир талай ишлар амалга оширилаётган бир вақтда коррупция билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ҳамон учраётганлиги ачинарли ҳол, албатта.

         Коррупцияга қарши курашиш, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, бир қатор идораларга кенг ваколатлар берилиб, уларнинг аниқ вазифалари кўрсатиб ўтилди.

         Шу билан бирга Қонунда коррупция атамасига ҳам таъриф бериб ўтилган.

         Унга кўра, коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

         Шунингдек, мазкур Қонун билан ҳозирги кунда жамиятимизда энг илдиз отган салбий ҳолатлардан бири бўлган манфаатлар тўқнашувига ҳам тўхталиб ўтилган.

         Яъни, манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

         Биз бежизга бу икки масалага тўхталмадик.

         Чунки, қаерда манфаатлар тўқнашуви кузатилса, ўша ерда коррупциоген хавф-хатар юзага келиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

         Ушбу ҳолатлар коррупцияга қарши маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилишини тақозо этмоқда.

         Бундан ташқари сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда, мазкур ислоҳотларнинг амалга оширилишида харакатлар стратегияси, тараққиёт стратегиясининг ўрни беқиёсдир, ушбу стратегияларда белгиланган барча устувор йўналишларнинг тўлиқ амалга оширилиши назоратга олинмоқа, хусусан суд ҳуқуқ соҳасида ҳам мазкур стратегияларда алоҳида йўналишлар белгиланиб, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминланмоқда ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва шаффофликни таъминлаш борасида тегишли фармон ва қарорлар қабул қилнмоқда.

         Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки кўплаб қонунларни қабул қилиниши коррупцион ҳолатларни олдини олиш учун хизмат қилади.

                  Шерзод Мадумаров - жиноят ишлари бўйича

                                               Сўх туман судининг раиси