Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЗАКОВАТ”ЛИ ВАТАН ПОСБОНЛАРИ

×

 2022-04-18 17:04:17    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“ЗАКОВАТ”ЛИ ВАТАН ПОСБОНЛАРИ

         “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” Cўх тумани  Ички ишлар бўлимида катта кўтаринкиликда ташкил этилмоқда.

         Жумладан, Маънавият ва маърифат марказининг Сўх тумани  бўлими ҳамда туман марказий кутубхонаси билан ҳамкорликда соҳавий хизмат ходимлари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини мана шундай ишлар жумласидандир.

         Туманнинг “Соҳил” дам олиш масканида бўлиб ўтган мазкур мусобақада “Қонун посбонлари”, “Қалқон” ва “Гвардиячилар” жамоалари иштирок этди.

         Якунда “Қонун посбонлари” жамоаси аъзолари ҳар томонлама билимдон эканлигини амалда намойиш этиб, биринчи ўринни эгаллади.

         Ғолиб жамоа ва энг фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Мазкур танловнинг барча корхона-ташкилот ва меҳнат жамоаларида ўтказилиши режалаштирилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати