СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ТАЙЁРГАРЛИК
2022-04-15 17:06:19 132
СИЁСИЙ ЖАРАЁНГА ТАЙЁРГАРЛИК
Республикамизда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор замирида фуқаролар манфаати мужассамлиги айни ҳақиқат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли қарори асосида республикамизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган.
Мазкур сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни барча талаб ва қонуний тартибларга асосан ўтказиш, фуқароларни сайловга доир сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада кенгайтириш, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир зарурий ишларни ташкил этиш мавзусида туман ҳокимлигида амалий семинар бўлиб ўтди.
Ташкил этилган тадбирда фуқаролар йиғинлари (оқсоқоллари) сайловига кўмаклашувчи вилоят комиссия раиси Зоҳидов Зокиржон Тўхтасинович ҳамда вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш институти раҳбари Аҳмедов Адҳамжон Жалоловичлар иштирокчиларга сайловга доир қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бердилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати