ЖАРАЁН
2022-04-15 16:43:06 135
ЖАРАЁН
Сув ҳаёт манбаи. Туманимизда айни кунда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда амалий ишлар бажарилмоқда.
Бироқ баъзи ҳудудларда тармоқдаги юзага келган носозликлар аҳолининг ҳақли равишдаги мурожаатларига сабаб бўлаётир. Туман марказидаги Ровон маҳалласи "Амир Темур" кўчасига "Янги авлод" фирмаси томонидан ичимлик суви тармоғи тортилган.
Ётқизилган қувурлардаги носозлик туфайли бир муддат сув қувурлардан чиқиб, аҳолининг норозилиги ва мурожаатига сабаб бўлди.
Вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли мазкур носозлик "Ўзсувтаъминот" Сўх тумани бўлими ходимлари томонидан бартараф этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати