Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2022-04-13 14:03:07    80

PDF юклаш
Чоп этиш


ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

         Республикамизда хорижий тилларни ўргатишга қаратилган эътибор баркамол авлод келажагини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий вакиллиги раҳбари Азизахон Раҳматованинг Сўх туманига ташрифи чоғида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

         Жумладан, Сўх тумани умумий ўрта таълим мактабларида фаъолият олиб бораётган  хорижий тил ўқитувчилари учун ташкил этилган ўқув-семинар ҳамда  инглиз тили фан ўқитувчиларига халқаро ТКТ имтиҳони учун бепул МОСК тажриба синов тестлари ўтказиб берилиши туман ҳалқ таълими бўлими билан ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик натижасидир.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли қарорига асосан 2021-2022 ўқув йилида Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 12-сонли умумий ўрта таълим мактабига немис тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб мақоми берилди ва ҳар ўқув йилида белгиланган квоталар асосида 5-синфдан бошлаб махсус тест синовлари асосида ўқувчиларни қабул қилиш йулга қуйилди.

         Сўх тумани халқ таълими бўлими мудири Беҳрўз Ҳусейновнинг бизга берган маълумотига кўра, бугун ушбу таълим муассасасига 129 миллион сўмлик мебель жиҳозлари ва компьютер жамланмалари, замонавий электрон жиҳоз ва телевизорлар, турли дидактик материаллар келтирилиб мактаб жамоасига топширилди.

         - Келтирилган барча замонавий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар мактабда немис тилини чуқур ўргатишга йўналтирилади. Айни дамда бунинг учун мактабда махсус кабинет жиҳозланмоқда, - дейди халқ таълими бўлими мудири.

         Маълумот учун: Сўх туманида 32 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, 3 та мактабда француз, 7 та мактабда немис ва 22 та мактабда инглиз тилини ўқитиш йўлга қўйилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати