Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРОР ВА ИЖРО

×

 2022-04-13 13:38:40    82

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚАРОР ВА ИЖРО

         Фарғона вилояти ҳокимининг жорий йил 6 апрель кунидаги 147-11-0-F/22-сонли қарорига асосан вилоятимиз ҳудудида 2022 йилнинг 1 апрелидан 1 май кунига қадар “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

         Қарорга биноан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳузурида тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат таркибда штаб ташкил этилган ва бундай штаблар фаолияти вилоятимизнинг барча туман ва шаҳраларида ҳам йўлга қўйилган.

         Штаб вакиллари зиммасига туман ва шаҳарлар ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлар, сойлар, каналлар ҳамда аҳоли пунктларидаги ариқлар ва бошқа ирригация тизимларининг ҳолатини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, мавсум давомида сел оқимлари ва сув тошқинларини ҳудуддан беталофат ўтказиб юбориш бўйича барча ички ариқлар, зовурлар ва каналларни тозалаш, барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва уларда тўғри ҳаракат қилишни ўргатиш бўйича кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш юклатилган.

         Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, ойлик доирасида Сўх туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

         Жумладан, Қрим-Конго геморрагик иситмаси тарқалиши билан боғлиқ зонооз касалликлар тарқалишини олдини олиш ҳамда профилактика тадбирларини янада кучайтириш мақсадида, ҳамкорликдаги хизматлар билан ташкил этилган амалий семинар жараёнида бу касалликни олдини олиш мақсадида, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари, аҳоли хонадонлари, чорва моллари парвариши билан шуғулланувчи фуқаролар билан ушбу касалликни келтириб чиқарувчи каналарни йўқотиш ва улардан сақланиш учун бажариладиган профилактик тадбирлар, давра суҳбатларини янада кучайтириш келишиб олинди.

         Туман ҳудудидаги савдо расталари ва бозораларга ташкил этилган рейдлар давомида сотувга қўйилган турли хил салат ва газаклар, уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар ҳолати, уларнинг санитария-гигиена талабларига мос эканлиги текширилди ва бундай маҳсулотлар савдоси билан шуғулланадиган сотувчилар билан индивидуал сўҳбатлар ўтказилди. Уларга қарор мазмун-моҳияти ва бундай маҳсулотла истеъмоли оқибатида келиб чиқадиган аянчли ҳолатлар ҳақида тушунтирилди.

    Ташкил этилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад, аҳоли ўртасида озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ва турли касалликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларни огоҳликка чақиришдан иборат.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати