Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЁШЛАР ЮРТНИ ОБОД ҚИЛИШГА ШАЙ!"

×

 2022-04-11 13:37:28    102

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЁШЛАР ЮРТНИ ОБОД ҚИЛИШГА ШАЙ!"

         “Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат!” Сарикандалик ёшлар шу шиор остида бирлашди! Халқимиз азалдан тўйу тантаналар, улуғ айём ва шодиёна кунларни бунёдкорлик, ободонлаштириш, хайру саховат йўлидаги эзгу юмушлар билан кутиб олишга одатланган. Бу каби ибратли саъй-ҳаракатлар ҳамиша умумхалқ ҳашари йўли билан, каттаю кичикнинг иштирокида амалга оширилган.

         Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади.

         Сўх тумани Сариканда маҳалласида "Ҳашар - элга ярашар" шиори остида ҳашар ташкил этилди. Қувонарлиси, маҳалла ёшлар етакчиси ташаббуси билан ҳашарда ёшлар фаол иштирок этишди.

         Ҳашар давомида қўшни Сарибозорча ва Ҳазрати Aли маҳалларидан оқиб ўтиб маҳалламиз ҳудудига кириб келган ариқни тозалаш билан боғлиқ эзгу ишлар амалга оширилди.

         - Рўза кунига қарамай бугун ҳашар давомида кўп ишларни амалга оширган бўлсакда, умуман чарчоқ нималигини билишмади ҳашарчиларимиз. Ушбу ҳашар асосан ёшларни қамраб олгани қувонарли ҳол. Чунки ёшларимиз маҳалла ободлигига беэътибор эмас. Улар юртни обод қилишга шай. Иккита маҳалладан оқиб келадиган ариқнинг қолган жойларини ҳам тозалашга эртага ҳам ёшларимиз ўз ҳиссаларини қўшишади деган умиддаман,- дейди маҳалла ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати