Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ЖАМОАСИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-04-11 13:14:11    150

PDF юклаш
Чоп этиш


ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ЖАМОАСИ СЎХ ТУМАНИДА

         ЎЗбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси маданият вазирлигининг ўзаро келишувига биноан, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янги босқичга чиқариш, ўзаро санъат ва маданият соҳасидаги ришталарни янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар бугун ўзининг самараларини бермоқда. Вилоятимизда гастрол сафарида бўлиб турган Тожикистон Респуликасининг қўғирчоқ театри ижодий жамоаси бугун Сўх туманига келишди.

         Сўх тумани аэродромидан тантанали кутиб олинган меҳмонлар маданият марказида Сўхлик талабалар учун Ҳотам Салимовнинг “Маликаи Шўх” (“Озорная принцесса” - “Шўх малика”) спектаклини намойиш этишди. Спектакль  тожик тилида саҳнага қўйилди.

         Меҳмонлар билан сўҳбат қилган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик муносабатлари ҳақида гапириб, ушбу дўстлик ришталари икки мустақил давлат раҳбарлари  - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари асосида янги босқичга чиқганлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

         Душанбе шаҳрининг қўғирчоқ театри раҳбари Наргис Розиқова ҳам ўз навбатида самимий меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдириб, бугунги учрашув янги режаларнинг дебочаси эканлиги ва келажакда ушбу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади. - Чегарадан ўтиб, Сўх тумани заминига қадам қўйиш биз учун улкан бахтдир, чунки дўстларимга "Мен Сўхга боряпман" деб ёзганимда ҳеч ким ишонмаган эди. "Ҳамдилӣ аз ҳамзабонӣ беҳтар аст" дейишади, яъни "Якдиллик ва бирдамлик барча нарсадан устундир". Биз бугунги самимийликдан, меҳмондорчиликдан жуда-жуда хурсандмиз. Айниқса, туман ҳокимининг самимийлиги бизни роса қувонтирди, - дейди театр раҳбари биз билан сўҳбатда.

         Эҳтиром рамзи сифатида тожикистонлик меҳмонлар Сўх тумани ҳокимига эсдалик совғалар - тожик халқининг миллий дўпписи ва театр рамзи туширилган сувенирни тақдим этишди.

         Театр труппаси Сўх туманида 10 апрелгача ўз намойишлари билан томошабинлар кўнглини хушнуд этишади.

         Эслатиб ўтамиз, икки давлат вакилларининг театр соҳасидаги ҳамкорлиги 2007 йилдан бошланган. "Чодари хаёл" ("Хаёл чодири") халқаро театрлар фестивали доирасида икки давлат вакиллари иштирокида ўзаро гастроллар ташкил этилган. Фарғона вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари жорий йил март ойининг охирги ўн кунлигида Душанбе шаҳрида меҳмон бўлишган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати