Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ДХХ КУБОГИ” ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-04-11 12:43:14    115

PDF юклаш
Чоп этиш


“ДХХ КУБОГИ” ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

         Республикамиз миқёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан янгича ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ҳамда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 18 мартдаги топшириғи ижросини таъминлаш, шунингдек, давлатимиз раҳбари белгилаб берган 5 та ташаббуснинг спорт йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

         Айниқса, бу йўйналишда чекка ҳудудларда ҳам турли спорт тадбирлари ўтказиляпти. Бундай тадбирлар баркамол ва жисмонан бақувват бўлган ёшларни камол топтиришда катта аҳамиятга эга.

         Бугун туманимизнинг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яна бир спорт тадбирига старт берилди. Туманимиз ёшларининг ўртасида “ДХХ кубоги” ни қўлга киритиш учун футбол, мини футбол ва шахмат бўйича мусобақалар ўтказилади.

         Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча ёш спортчиларга омад тилаб, ташкилланаётган спорт тадбирлари ёшларнинг нафақат жисмоний, балки рўҳий камолотида ҳам алоҳида ўрин эгаллашини қайд этди.

         Тартибга кўра, 18-30 ёшдаги ёшлар футбол ва мини футбол тури бўйича ўзаро куч синашади. Шахмат мусобақаси ногиронлиги бор, жисмоний жиҳатдан имконияти чекланган ёшлар ўртасида ўтказилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати