ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКДИР
2022-04-11 12:10:11 176
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКДИР
2021 йил 29 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган ва айни кунларда Республикамизда мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётир. Туманимизда ҳам мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориляпти.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур Фармон мазмун-моҳияти туман ҳокимлиги мажлислар залида иштирок этган мутасаддиларга тушунтирилди унинг асосий принцип ва мақсадлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ҳуқуқ-тартибот ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари томонидан мавзуга оид маърўзалар қилинди. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Адҳамжон Шокиров ва туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстовлар томонидан Фармон ҳақида иштирокчиларга тўлиқ маълумотлар етказилди.
Тадбирда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этиш, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлигини йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати