Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШДАГИ ТЎСИҚЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2022-04-04 16:35:38    132

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШДАГИ ТЎСИҚЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

         Ўқитувчи, муаллим - миллат сиймоси ҳар бир жамиятнинг энг илғор ва фаол вакили ҳисобланади. Муаллим қадрини улуғлаш миллатни улуғлаш демакдир. Ўқитувчи меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва муаллимларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш давлат сиёсати даражасидаги масала эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики муаллимлар фаолиятини баҳолашда тўсиқ бўлиб қолади.

         Сўх туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одилович билан ҳам мазкур масалалар ўрганилди.

         Жорий йилнинг 25-26-март кунлари бошланғич таълим фанидан малака (тест) синовларида иштирок этган  педагог кадрларнинг жавоб натижаларини ҳисоблашда (фақат тожик тилидаги ўқитувчиларнинг!) бир неча омиллар туфайли улар етарли балларни йиға олмаган. Бу ҳолат 90 фоиздан ортиқ муаллимларда аниқланган(!). Хўш бунга сабаб нима? Находки ўқитувчиларнинг билими бугунги меъёрлар талабига жавоб бера олмаса? Мана шундай саволлар билан ўқитувчиларимиз халқ таълими вазирига мурожаат этишди ва ушбу муаммони ечилишида амалий кумак сўрашди.

         Маълум  бўлишича, тест синовлардаги саволларда кўп техник хатолик, соҳага оид бўлмаган саволлар, “Методика” ва “Малака ошириш курслари” тожик тилида йўқлигига қарамай мана шу фанлардан саволлар борлиги аниқланган.

         - Мана шу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва техник хатоликлар сабаб ўқитувчилар шаънига нолойиқ баҳо беришга олиб келган омилларга барҳам беришингизни илтимос қиламан. Агар мана шу сабаб ва салбий оқибатларга олиб келадиган омилларга барҳам бермас эканмиз, туманимиз мавқеи ва олган ўрни ҳам ҳар доим орқада қолиб кетади, - дея вазирга мурожаат этди 1-сонли УЎТ мактаби ўқитувчиси Мулложон Файзиддинов.

         Маълум бўлишича, бу ҳолат нафақат Фарғона вилоятида, балки Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ҳам кузатилган ва аниқланган.

         Мазкур ҳолат юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгилаш, муаммо негизини аниқлаш ва дарҳол бартараф этиш вазифалари А. Авлоний номидаги малака ошириш институти ректори зиммасига юклатилди.

         Шунингдек, Республика халқ таълими вазири ташаббуси билан А. Авлоний номидаги институт сайтининг платформасида тожик тилини ўқитиш ва уни тарғиб этишга қаратилган янги саҳифа очиладиган бўлди.

         - Биринчи навбатда мазкур платформа орқали биз турли танлов ва синовлар билан ўқитувчиларимиз билим даражасини синовдан ўтказамиз. Уларни рағбатлантириш чораларини кўрамиз. Кейинги босқичда бунга ўқувчиларни жалб этамиз. Ўқитувчи меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш бизнинг асосий вазифамиз, - деди вазир учрашув чоғида.

         Мазкур янги саҳифага Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири тавсияси билан айнан Сўх тумани 1-сонли УЎТ мактаб ўқитувчиси Мулложон Файзиддинов масъул этиб тайинланди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати