Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР ҲИММАТИ

×

 2022-04-04 12:21:25    100

PDF юклаш
Чоп этиш


САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР ҲИММАТИ

         Баҳор фасли келиши билан туманимизда ҳашарлар мавсуми ҳам бошланади. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Сўхнинг ҳар бир маҳалласида фидоий инсонлар ҳашарга чиқишади.

         Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати Амирали Сафаровнинг сўзларига кўра, бу удумга янгиариқликлар ўзгача ёндошиб, меҳнат қиладилар. Чунки бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида маҳалла ариғини тозалашга ҳашар ташкил этилди. Маҳалланинг аксарият фуқароси бу ишга қатттиқ бел боғлаб, меҳнат қилишди.

         Айни кунда эса, маҳалла аҳли ҳудуд қабристонида яна бир хайрли ва савоб ишни бажаришаётир. Янгиариқ маҳалласи қабристони обод этилиб, бу ерда янги шийпонлар барпо этилмоқда.

         - Маҳалламиз аҳлининг якдиллигини туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам ўз кўзлари битлан кўрдилар. Саҳоватпеша инсонларга нисбатан миннатдорлик билдирган туман ҳокими биз билан қабристон ҳудудига терак кўчатлари ўтқаздилар. Терак қаламчалари экилишида ҳам ҳамроҳлик қилишди. Албатта, бу дарахтлар кўкка бўй чўзиб, дарахтларга, азим дарахтларга айланса, олинган ёғочлар янги биноларга ва моддий манфаатдорлик маҳалла муаммоларини ҳал этилишига йўналтирилади, - дейди маҳалла раиси.

         Айни кунда туманимиз узра "яшил макон" умумимиллий лойиҳаси изчиллик билан давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати