Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инсон шаъни – қонун ҳимоясида!

×

 2022-04-04 09:33:48    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон шаъни – қонун ҳимоясида!

         Жамиятимизда азалдан қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан тинч, хотиржам ва аҳилликда яшаб келиб ҳислатлари муқаддас ҳисобланган.

Лекин, гуруч курмаксиз бўлмаганидан, арзимаган сабаб ва баҳоналар билан маҳалла-кўй, ёру-биродарлар ўртасида турли хил кўнгилсиз ҳодиса содир этаётган фуқаролар ҳам учраб турибди.

Жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексиинниг
41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган И.Машарипов  ва Л.Ашуралиев  (исм-фамилиялари ўзгартирилган)ларга нисбатан хақорат қилиш билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

Жумладан, ҳуқуқбузарлар И.Машарипов  ва Л.Ашуралиевлар жабрланувчи Н.Комилов билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, жанжал давомида Н.Комиловни турли уятли сўзлар билан сўкиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситишиб, ҳақорат қилишган.    

Суд, суд мажлиси давомида, ҳуқуқбузарлар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги ҳолатлар ва тўпланган далилларга объектив баҳо бериб, ҳуқуқбузарларнинг қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини ва бошқа бир қатор ҳолатларни инобатга олиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекнинг 33-моддасини қўллаб, жарима жазоси тайинлади.

 

 

                   Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича

 

                                                        Сўх туман судининг раиси