Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-04-02 18:01:52    99

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХ ТУМАНИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         Китоб билим булоғи, инсон маънавиятини юксалишида муҳим манба саналади. Республикамизда ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларда китобга бўлганг завқ-шавқни янада кучайтириш бўйича тизимли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

         Туманимизда Республика “Зиёнашр” нашриёти ва маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Китоблар карвони” акцияси ҳам айни мана шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган тадбир саналади.

         Дастлаб мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад нимадан иборат эканлиги туман маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда соҳа ходимларига тушунтирилди. Тадбирнинг асосий мақсадлари бўйича маълумот берган “Зиёнашр” вакиллари туман ҳудудида китоб ярмаркаларини ташкил этиш режалари ҳақида гапирдилар.

         Тадбирда иштирок этган вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, маънавият ва маърифат туман бўлинмаси, МТМ мудиралари ва УЎТ мактаблар директор ўринбосарлари, Ахборот кутубхона маркази ходимлари ташкилотчиларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

         Уч кун давомида ўтказилган китоб ярмаракаларига туманнинг барча таълим ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, мактаб ўқувчилари жалб этилди. Ёш ўқувчи ва талаба ёшларга олиб келинган 18 000 дона янги бадиий адабиётлар тақдим этилди. 7, 12, 14, 17, 22, 24, 28 умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган китоб ярмаркалари айниқса, талаба ёшларнинг фаоллиги остида бўлиб ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати