Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД РАИСЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СЎҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-02 17:57:29    132

PDF юклаш
Чоп этиш


СУД РАИСЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СЎҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

         Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва шу билан уни фуқаролар онгига сингдириш ва қарор топтиришда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар вакилларининг ҳиссаси беқиёс. Айни жиноятчини жазога тортишга қадар жиноят олдини олиш афзалроқдир.

         Туманимизда фаолият олиб бораётган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ҳамкорлигида мана шу йўналишларда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган давра сўҳбатида судлар расилари иштирокида чақалоқ савдосини олдини олиш, уй-жой масалаларига боғлик қонун хужжатлари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар буйича сўҳбат ўтказилиб, соҳа вакилларига бу бўйича ҳуқуқий  тушунтиришлар  берилди.

         Афсуски, бугун жиноят йўлига кўпроқ ёшлар кириб бормоқда. Мана шундай ҳолатларни олдини олишда ҳам тарғибот ва ташвиқот ишларининг ҳиссаси беқиёс.

         Сўх туман фуқаролик ишлари буйича суди раиси Ш.Абдуллаев ва жиноят ишлари буйича туман суди раиси Ш.Мадумаровлар иштирокида тумандаги Гулистон маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактабида ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш, ҳамда конундаги ўзгаришлар бўйича давра сўҳбати ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадилардан жавоблар олдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати