Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

×

 2022-04-02 17:24:05    141

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

         Бугун вилоятимизда ўзига хос мавқега эга бўлган Қўқон давлат педагогика институтида "Ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви" доирасида “Сўх туманида ёшларга оид давлат сиёсатининг ижроси” мавзусида Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва мазкур олийгоҳ талабалари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.

         Сўхлик меҳмонларни кўтаринки кайфият билан кутиб олган институт ректорати туманимиз мутасаддиларига бундай ташаббус учун миннатдорлик билдиришди. Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам ўз навбатида институт раҳбариятига миннатдорлик билдириб, Сўхлик талаба ёшлар ҳамиша ва ҳар доим эътиборда эканликларини таъкидлади.

         Маълумотга кўра, айни кунда Қўқон давлат педагогика институтида Сўх туманидан 223 нафар талаба ёшлар турли йўналишларда таҳсил олишади. Барча талабаларга қулай шароитлар яратиб берилгани талаба ёшлар томонидан очиқ мулоқот давомида таъкидланди.

         Очиқ мулоқот жараёнида Сўх туманида ёшларга оид давлат сиёсатига оид олиб борилаётган ишлар хусусида Ўзбекисон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими раҳбари Исожон Мастонов маълумот берди.

         Сўх тумани ҳокими ҳам ўз сўзида давлатимиз раҳбари томонидан Сўхлик ёшларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, Сўхлик талаба ёшлар ҳам берилаётган эътиборга нисбатан "лаббай" дея жавоб бераётганликларини қайд этди. Буни ёшларимизнинг қўлга киритаётган муваффақиятлар ҳам исботлаб беради.

         Мисол учун, Қўқон давлат педагогика институти тарих факултети 2-босқич талабаси Раҳмонжон Кимсанбоев Қозоқистон пойтахти  Нурсултон  шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ (Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги) миқёсида ўтказилган “Лучшие молодые учёные-2021” танловининг тарих йўналиши буйича тайёрлаган илмий иши билан иштирок этиб, фахрли биринчи ўринга  муносиб деб топилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

         - Бу ёшлар бизнинг, Сўх халқининг фахри ва ифтихорларидир. Биз ҳали бундай олим ва билимли ёшларимиз билан юксак марраларни забт этамиз,-  деди туман ҳокими ўз сўзи давомида.

         Мазкур тадбир давомида талаба ёшларнинг қўлга киритаётган муваффақиятлари қаторида уларнинг муаммо-камчиликлари ҳам ўрганилди.    Барча муаммоларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижобий ижроси бўйича тизимли ва амалий иш олиб бориш учун кўрсатмалар берилди.

         Тадбир давомида Сўхлик талаба ёшлар ҳисобидан волонтёрлар гуруҳини ташкил этиш таклифи билдирилди. Бу гуруҳ нафақат Сўх туманида, балки вилоятимиз миқёсида турли жабҳаларда, хайрли ишларни амалга ошириши таъкидланди. Раҳмонжон Кимсанбоев берган таклиф барча иштирокчилар томонидан маъқулланди.

         Талабаларни ўқув курслари ва ўқув марказларига жалб этиш бўйича “40+10” лойиҳасини амалга ошириш таклифи Сўхлик Шоҳбоз Баҳодиржонов томонидан билдирилди. Ушбу таклифни амалга ошириш бўйича Сўх тумани ҳокимлиги амалий ёрдам беришга тайёр эканлиги таъкидланди. Таклиф ғояси шундан иборатки институт талабалари томонидан ўқув марказига 50 нафар талаба жалб этилади ва ушбу гуруҳдан 10 нафар ёшларнинг марказда бепул таҳсил олиши таъминланади.

         Тадбир ўзаро савол-жавоб ва фойдали фикр-мулоҳазаларга бой ўтди. Бундай тадбирлар Республикамизнинг барча олий таълим мактабларида Сўхлик талаба ёшлар иштирокида ташкил этилиши белгилаб олинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати