МУНОСИБЛАР ТАНЛАБ ОЛИНАДИ
2022-04-02 17:18:44 177
МУНОСИБЛАР ТАНЛАБ ОЛИНАДИ
Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонига асосан жамиятда тизимли ислоҳотлар амалга оширилиши белгиланган. Мазкур Фармон асосида ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилаётган "Хотин қизлар фаоли" лавозимига айни кунда номзодларни танлаш ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳудудларда бўлгани каби бизнинг туманимизда ҳам Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Сўх туманидаги 27 та маҳалла фуқаролари йиғинларидаги вакант лавозимларга ўтказилган очиқ танлов натижалари юзасидан номзодлар билан суҳбат ўтказилди.
Туман секторлари раҳбарлари иштироқида бўлиб ўтган сўҳбат жараёнларида номзодларнинг билими ва ҳуқуқий саводхонлиги синовдан ўтказилди. Сўҳбат жараёнларида оммавий ахборо воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати