Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУЛГОНДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ

×

 2022-04-02 17:14:59    84

PDF юклаш
Чоп этиш


МУЛГОНДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ

МУЛГОНДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ

         Айни кунда туманимиз ҳудудларида халқимиз баҳор мавсумига пешвоз чиқиш мақсадида белни маҳкам боғлаб, ободонлаштириш ишларида фаоллик билан қатнашмоқда. Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фурқатжон Домуллоевнинг сўзларига кўра, Мулгонликлар маҳалла ариғини тозалаш мақсадида ҳашарга чиқдилар.

         Ҳашарда фаол иштирок этган ёшларга маҳалла оқсоқол ва нуронийлари бундай ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ота-боболаримиздан қолган умрбоқий мерос эканлигини тушунтирдилар. Ҳашарда фаоллик кўрсатган ёшлар ҳаққига дуолар қилинди.

         "Яхши дам - меҳнатга ҳамдам" деганларидек, ҳашардан кейин маҳалла гузарида Наврўз байрамига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бир пиёла чой устида ва байрам зиёфати жаРаёнида келжакдаги режалар тузилди ва маҳаллани обод этиш ҳар бир фуқаро бурчи эканлиги таъкидланди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати