Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш етказиш жиноятининг мазмун-моҳияти ва уни олдини олиш чоралари

×

 2022-03-31 21:33:07    655

PDF юклаш
Чоп этиш


Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш етказиш                              жиноятининг мазмун-моҳияти ва уни олдини олиш чоралари

 

Фуқароларнинг соғлиғи ва жисмоний дахлсизлигини жинояткорона тажовузлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг энг долзарб вазифаларидандир. Инсон соғлиғи ва унинг дахлсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, унинг барча имкониятларини ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган шарт-шароитни яратиш республика раҳбариятининг, давлатнинг, барча ҳуқуқий институтларнинг, суд-тергов органларининг диққат марказида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари декларациясининг 13-моддасида давлат фуқароларни уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шахсий эркинлиги ва хавфсизлигига бўладиган ғайриқонуний тажовузлардан муҳофаза қилади, деб белгилаб қўйилган.

Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик функциялари бузилишига сабаб бўлган ғайриқонуний зарар етказиш, деб таърифлаш мумкин.

Шу ўринда қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси)нинг бевосита объекти баданига ўртача оғир шикаст етказилган шахснинг соғлиғи дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.

Жиноятнинг объектив томони шахс соғлиғига зарар етказувчи ҳаракат ва ҳаракатсизликда ифодаланади.

Айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш учун қилмиш ва жабрланувчи соғлиғига ўртача оғир шикаст етказиш ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим. Бунда жиноят объектив томонининг зарурий белгиси жабрланувчига ўртача оғир шикаст етказилиши ҳисобланади.

Ўртача оғир шикаст оғир шикастдан шуниси билан фарқланадики, уларнинг етказилиши одатда шахс ўлимига олиб келмайди.

Бу мазкур тан жароҳатларининг биринчи асосий белгиси ҳисобланади.

Иккинчидан, ўртача оғир тан жароҳатлари шахс соғлиғига етарли зарар етказиши мумкин, лекин улар оҳир тан жароҳатдари сингари бирон бир аъзодан ажралиш ёки бошқа оқибатларни келтириб чиқармайди.

Ўртача оғир тан жароҳатларининг асосий белгилари қуйидагилар ҳисобланади:

1) етказилаётган пайтда шахс ҳаётига хавфнинг мавжуд эмаслиги.

2) жабрланувчи соғлиғининг узоқ муддатга ёмонлашуви.

3) умумий меҳнат қобилиятининг учдан биридан кам бўлган қисмининг йўқотилиши.

Соғлиқнинг узоқ муддатга ёмонлашуви деб бевосита етказилган зиён натижасида юзааг келган ва 21 кундан кўп аммо 4 ойдан кам бўлган муддат давом этган оқибатлар (касалликлар, аъзолар фаолиятининг бузилиши)га айтилади.

Амалиётда соғлиқнинг ёмонлашуви қанча давом этганлиги меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида, кўпинча эса жабрланувчининг касалхонада ётиб даволаниши қанча давом этгани ҳақидаги маълумотнома асосида ҳам аниқланади. Аммо бу унчалик тўғри эмас, чунки бу ҳужжатларда баданга етказилган шикаст туфайли соғлиқнинг ёмонлашуви қанча давом этганлиги ҳамиша ҳам тўғри қайд этилмайди. Негаки, касаллик варақаси билан тасдиқланган меҳнатга қобилиятсизликнинг давом этиш муддати ҳамиша ҳам етказилган шикаст билан боғлиқ бўлавермайди ва бошқа ҳолатлар: бир вақтда қўзғалган бошқа касаллик, жабрланувчининг касбий хусусиятлари (ошпаз, қандолатчининг қўлида чақа жойлар борлиги ва ҳоказо) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аксинча, жабрланувчининг ўз илтимосига кўра касаллик варақаси барвақт ёпилиб, у тўла соғаймасдан ишга чиқиб кетадиган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабдан соғлиқнинг узоқ вақт ёмонлашувига олиб келган айбдорнинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси билан квалификация қилинганида, соғлиқнинг ёмонлашув муддати Ўзбекистон Республикаси ЖПК                                  173-моддасига мувофиқ суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси асосида аниқланмоғи лозим.

Умумий меҳнат қобилиятининг учдан бир қисмидан кам қисмининг йўқотилиши деганда ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқотилиши тушунилади.

Меҳнат қобилиятининг йўқотилган прценти соғлиққа етказилган зиён натижасида келиб чиққан оқибат аниқланганда (масалан, майда суякларнинг синиши, аъзоларнинг чиқиши, қовурғаларнинг синиши, ўртача оғирликдаги мия чайқалиши ва ҳокозолар) суд-тиббиёт экспертизаси томонидан аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасида назарда тутилган жиноят субъектив томондан тўғри ва эгри қасд билан содир этилади. Жиноят мазкур таркибларининг мазмунини очишда енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш бўйича қоидаларга риоя қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 2-қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Бу тоифадаги жиноятларни олдини олиш борасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 10 январдаги Фармонида давлат ва жамият олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида, жумладан:

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш;

ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш;

юридик таълимни такомиллаштириш, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини чуқур тадқиқ этиш лозим.

 

 

  Б. Мамажонов - Жиноят ишлари бўйича

                                    Фарғона туман судининг судьяси