ҲАР БИР ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР
2022-03-31 20:22:56 169
ҲАР БИР ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР
2021 йил ноябрь ойининг 22 куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди ўз биносида, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда, очиқ суд мажлисида икки нафар фуқаронинг жинояти юзасидан адолатли ҳукм чиқарди. Икки нафар фуқаро ўз нафсининг қўлига айланиб қолиб, жиноят кўчасига кириб, охир-оқибат ўз жойларини “қора курси” да топиб олишди.
Исоқов Мамаджон Раджабоевич - 1989 йил 17 мартда Тожикистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, ҳарбийга мажбур, депутатликка сайланмаган, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар, Шикорбеги м.ф.й., Шикорбеги кўчаси, 88-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида 2021 йил 16 майдан қамоқда, айблов хулосаси нусхасини 2021 йил 6 сентябрь куни олган.
Рахимов Азиз Акрамович, 1989 йил 13 февраль куни Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишламайди, ҳарбийга мажбур эмас, депутатликка сайланмаган, муқаддам судланмаган, Қўқон шаҳар, Муқимий шаҳарчаси, Шикорбеги М.Ф.Й., 19-уй, 25-хонадонда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида 2021 йил 16 майдан қамоқда, айблов хулосаси нусхасини 2021 йил 6 сентябрь куни олган.
Судланувчи М.Исоқов ва А.Раҳимовлар бир гуруҳ бўлгани ҳолда, олдиндан жиноий тил бириктириб, жабрланувчи Р.Мамараимов учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, унинг иккинчи шаръий турмуш ўртоғи борлигини олдиндан билиб, маълумотларни тўплаб, ундан мазкур маълумотларни тарқатмаслик ва яқин қариндошлари ҳамда оила-аъзоларига айтмаслик эвазига, 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи беришни товламачилик йўли билан талаб қилиб, уни ушбу пул маблағини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, 2021 йил 15 май куни соат 17:00 ларда Учкўприк тумани, Қақир қишлоғидаги “Келажак инпекс текстил” МЧЖ ҳудудида махсус ишлов берилган 5.000 АҚШ доллари (1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10.542 сўм 66 тийин) 52.713.300 сўм пул маблағини олиб, эвазига расмлар сақланган “Red MI S-2” русумли телефон аппаратини берган вақтида тадбир учун берилган пуллар, жабрланувчи Р.Мамараимовдан эса бир дона “Red MI S-2” русумли телефон аппарати ҳамда икки вароқ тилхат ашёвий далил тариқасида олинган.
Судланувчи М.Исоқов судда, эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2014 йилдан буён жабрланувчи Р.Мамараимовни танишлиги, 2018 йилда Учкўприк тумани, Қақир қишлоғида жойлашган “Қақир саноат зонаси”даги “Келажак инпекс текстил” МЧЖ биносини Р.Мамараимов билан бирга қуриб фаолият бошлашгани, ўзаро келишув асосида цехдан тушган фойда ўртада бўлинган бўлса-да, лекин ушбу фойдани ўзиларига олмасдан цехни қурилиши учун сарфлашгани, А.Рахимовни ўзиларига ёрдамчи сифатида ишга қабул қилишиб ишлаган иш хаққини бериб келишгани, 2021 йил бошларидан бошлаб Р.Мамараимов билан кўп маротаба гап талашиб суришиб қолганидан сўнг цехга ишга бориб-бормай юргани, Р.Мамараимовдан ҳақини талаб қилиб, цехда уни ҳам улиши борлигини шунга 10.000 АҚШ доллар берса цехни унга қолдиришини айтгани, Р.Мамараимов бунга рози бўлмасдан 4.000 АҚШ доллари беришини айтгани, шунда у 8.000 АҚШ доллари беришлиги айтганида рози бўлмагани, шу орада шериги Азиз билан бирга цехга ўрнатилган видео кузатув камерасини қайтариб кўриб турган вақтида Р.Мамараимовни иккинчи шаръий турмуш ўртоғи билан бирга цех ичида ярим-ялонғоч, иккинчи турмуш ўртоғи футболка ва шортикда юз қўлларини ювиб турган холатини кўриб қолиб ўзини телефон аппаратига 7-8 та фото суратга олгани, Рустамака билан кўп маротаба ўзаро олди берди масаласи бўйича гаплашиб келишаолишмагани, шунда Рустам ака ҳозирда пули йўқлиги кейинроқ қилиб беришлигини айтиб ваъда бериб келгани, охири 2021 йил 15 март кунига пулларни беришга келишгани, аммо ушбу кун келганда ҳам айрим сабабларга кўра пулларни бермагани бу орада Рустам ака март ойини охирларида РФга кетгани, шундан кейин Рустамака билан А.Рахимов учовлари куришиб пулни қачон беришлиги бўйича гаплашиб олишлик учун 2021 йил 03 май куни Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасидаги автобекатда кўришиб бекатда гаплашганлари, ишлаган ҳаққини сўрагани, шундан кейин Рустам ака унга 15 май кунига 5.000 АҚШ доллари беришни ваъда қилгани, 2021 йил 15 май куни соат 09:30 ларда Рустамакага телефон қилганида у телефонини олмагани, шунинг учун унга смс хабари ёзгани, шундан кейин соат 12:00 лар чамасида Рустам ака ўзи телефон қилиб, цехга келаётганини айтиб 3 соатлардан сунг А.Рахимов билан бирга келишини 5.000 АҚШ доллари пул тайёр экани, у эса телефон аппаратини Рустам акага беришга келишгани, шу сабаб А.Рахимов яшаш хонадонида бўлганлиги учун бирга Рустам акани ёнига боришгани, цехга боришганда Рустам ака телефон аппаратини ушлаб турган эканлиги, Азизхон Рустам акани телефон аппаратини ташқарига олиб чиқиб қўйишлигини айтиб Азизхонни ўзи ҳам телефон аппаратни ташқарига олиб чиқиб қўйгани ва ваъда қилган 5.000 АҚШ доллорни беришдан олдин, унга ва Азизга тилхат ёзиб беришлигини, тилхатда Рустам ака “мени ва оиламни тинч қўйишлик хақида” ёзиб беришликларини айтгани учун тилхат ёзиб бергани, шундан кейин 5.000 АҚШ доллар пул олганлигини Рустам акани қайтиб безовта қилмаслигини, 2014-2020 йилга қадар ишлаганлигини айтиб тилхатга ёзиб имзо қўйиб бергани, Азизхон ҳам Рустам акани қайтиб безовта қилмаслиги, оиласига ва ўзига тахдид ўтказмаслигини билдириб тилхат ёзиб бергани, Рустам ака эса унга иккинчи турмуш ўртоғи билан тушган расмлар қаерда эканлигини сўраганда унга расмлар телефонида эканлигини айтиб, телефонини «bavarya» химоя кодини териб, уни очиб, сўнг галарея программасида сақлаб келаётган фото суратларини кўрсатгани, Рустам ака кўриб “гап йўқ” деб гапирганда у ҳамма расмларни ўчириб юборгани, Рустам ака эса телефонни синдириб ташлашни айтиб уни қулидан 5.000 АҚШ доллари санаб олиб уни қулига РЕДМИ S-2 русумли телефон аппаратини бергани, шу вақти ИИБ ходимлари келиб ушлаганлигини, уларга ихтиёрий равишда олган 5.000 АҚШ долларини бергани, ушбу фото суратни Рустамакани оила-аъзоларига юбориш мақсади бўлмагани, уни қўрқитмаганмани фақат ўзини ҳиссасини сўрагани, Рустамака Қўқон шаҳридан иккинчи турмуш ўртоғига никоҳ уқититиш жараёнида қатнашгани, Рустам билан “Келажак импекс техтил” МЧЖни қурилишига оқ рангли, Ласетти русумли, 40R 044 AA давлат белгили автомашинани 8.000 АҚШ долларига сотиб, пулни Рустам акага қурилишга бергани, Азиз бу ҳолатда гувоҳ бўлгани, шунингдек Баходир ака машинафуруш ҳам бу ҳақда гувоҳ бўлгани, 8.000 АҚШ долларига ер участкасини сотиб, ушбу пулларни хам шериги Акмал гувохлигида цехда Рустамга бергани, ойлик иш хақидан 7.200 АҚШ доллари қарзи борлиги ҳозирги кунда Рустам акани 23.200 АҚШ доллари қарздорлиги мавжудлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини инобатга олиб унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи, А.Рахимов судда, эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам М.Исоқовни ёшлигидан таниши уни бизнес ҳамкори Р.Мамараимов экани, улар Учкўприк туманида “Қақир саноат зонаси”да жойлашган “Келажак инпекс текстил” номли МЧЖда ишлаши, у ҳам 2018 йилдан буён улар билан биргаликда ишлаб келиши, иш хақига ойига 1.000.000 сўм белгилагани, улар олдиндан бирга тадбиркорлик ишларини юргизиб бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлишгани, охирги 1 йил ичида М.Исақов билан Р.Мамараимовлар бир бирлари билан чиқишмасдан гап талашиб қолишгани, Рустам акани Қўқон шаҳрида яшовчи аёл киши билан шаърий никоҳ ўқитиб турмуш қуришганидан хабари бўлгани, 2020 йилнинг ёз ойларида Рустам ака иккинчи турмуш ўртоғи билан МЧЖ ховлисида ярим ялонғоч, иккинчи турмуш ўртоғи эса футболка шортикда ёнма-ён юрган вақтида МЧЖга ўрнатилган видео кузатув камерасидан М.Исақовни телефон аппаратига
у билан бирга фото суратга олиб сақлагани, М.Исақов билан гап талашиб уришиб юргандан сўнг ўртоғи билан биргаликда Рустам акага телефон қилиб ойлик иш хақларини беришни сўрашгани, шундан кейин Мамаджон билан Русмтам ака Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида жойлашган Асл чойхонаси олдидаги бекатда кўришиб гаплашиб турганидан Рустам ака уни исмимни тилга олганини эшитиб уларни олдига боргани, шунда Рустам акага М.Исақовни сўраган пулини беришлигини айтгани, пулни беришлиги ҳақида айтган гаплари телефонига ёзиб олингани, 2021 йил 15 май куни соат 15:00 ларда Рустамака билан телефонлашганда у йўлда эканлигини, укасидан пулни олиб келаётганлигини айтгани соат 17:00ларда цехга келишгани, Рустамака М.Исақовга у билан бирга келишни айтгани учун
у ҳам бирга боргани, цех ичидаги хонага кирган вақтларида Рустам акани қўлида телефон аппарати турганлигини кўриб уни телефонини ташқарига олиб чиқиб қўйганини, шунда Рустам ака барсеткаси ичидан бир даста
100 АҚШ долларилик пулларни олиб, пулларни бермасидан олдин тилхат ёзиб беришни айтгани учун М.Исақов билан унга тилхат ёзиб беришгани ва 5.000 АҚШ доллари пулни олишгани, шунда Рустам ака М.Исақовга иккинчи турмуш ўртоғи билан тушган расмларини кўрсатишлигини айтгани учун Редми S-2 русумли телефонидаги фото суратни кўрсатгани, сунг М.Исақов билан расмларни ўчириб ташлашгани, шундан кейин Рустамака телефон аппаратини беришни сўраганида М.Исақов уни ичида бошқа маълумотлар борлигини шунга телефонни синдириб ташлашликни айтгани телефонни синдирмоқчи бўлган вақтларида ИИБ ходимлари уларни ўшлаб кетгани, Рустам акани унга ойлик иш ҳақидан 7.400.000 сўм қарзи борлиги, суриштирув ҳаракатлари давомида ундан ким тушинтириш хати олганини билмаслигини, компютерда ёзиб унга имзо қуйдиришгани, адвокат қатнашмагани, ушбу жиноятга уни алоқаси йўқлиги шунга асосан адолатли ҳал қилишни сўради.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 13, 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига асосланиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Исоқов Мамаджон Раджабоевич Ўзбекистон Республикаси
ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилсин.
Исоқов Мамаджон Раджабоевичга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил 6 (ой) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони ўташ учун умумий тартибли колонияларга юборилсин.
Жазони ўташ муддати 2021 йил 16 майдан бошлаб ҳисоблансин ва уни қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Рахимов Азиз Акрамович, Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилсин.
Рахимов Азиз Акрамовичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
165-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони ўташ учун умумий тартибли колонияларга юборилсин.
Жазони ўташ муддати 2021 йил 16 майдан бошлаб ҳисоблансин ва уни қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Албатта, ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини ҳар бир фуқаро билиб, сезиб яшаши лозим. Зотан, қонун устуворлигига таяниб иш тутиб, қонунга нисбатан ҳурмат ҳисси билан яшасаккина ҳаётимиз фаровонлиги ва рўзғоримиз бутлигини сақлаб қолишга эришамиз.
Б.Мамажонов - Жиноят ишлари бўйича
Фарғона туман судининг судьяси