Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби
2022-03-31 16:27:28 245
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жабобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 3081-моддасида ифодаланган бўлиб, унга асосан:
Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома билан судга юборилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади.
Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, МЖтКнинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради, яъни:
1) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида;
2) ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор МЖтКнинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади, жумладан:
1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;
41) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;
5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;
10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса;
11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 1751-моддасининг биринчи қисмида, 1753, 1754-моддаларида, 1755-моддасининг биринчи қисмида, 1761 — 1764-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 1771-моддасининг биринчи қисмида, 1772-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи, учинчи — саккизинчи қисмларида, 1781-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1792-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1794-моддасининг биринчи қисмида, 1795-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 2151-моддасининг биринчи қисмида, 2278-моддасининг биринчи, учинчива бешинчи қисмларида, 22714-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22715-моддасининг биринчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 22718-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22719-моддасининг биринчи қисмида, 22721-моддасида, 22722-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасининг биринчи қисмида, 22724, 22725 ва 22726-моддаларида, 22727-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.
Суд томонидан ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор огоҳлантириш эълон қилинганда ҳам чиқарилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида МЖтКнинг 303, 304, 306-309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жабобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 309-моддасининг 3-қисмига асосан мазкур Кодекснинг 3081-моддасида назарда тутилган ҳолларда қарорда ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўхтам ҳам кўрсатилиши керак.
Х. Холиқов- Жиноят ишлари бўйича
Фарғона туман судининг раиси