АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГАДИР
2022-03-30 07:56:33 127
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГАДИР
Аҳолини рўйхатга олиш бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилди. Мазкур тадбир бутун дунё аҳолисининг умумий, кенг кўламли қиёфаси яратилишига хизмат қилади.
Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхатга олиш 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхатга олиш тадбири маълумотлари ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар, аҳоли сони, аҳолининг ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аҳолининг ривожланиши унинг таркибий тузилиши, хусусиятлари ва демографик жараёнларнинг узлуксиз равишда ўзгариб бориши таъсирида содир бўлиб боради. Шу сабабли аҳолини тадқиқ этиш доимий равишда хусусиятларини кузатиб оориш талаб этилади. Дастлаб қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда каби мамалакатларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилган.
Шу даврда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун асосан эркаклар сонини аниқлаш муҳим бўлган ва асосан эркаклар рўйхатга олинган. Аҳолини илк бор расмий рўйхатга олиш 1790 йил АҚШда, кейинчалик 1800 йил Швеция ва Финландияда, 1801 йил Англия, Дания, Норвегия ва Франсияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда 151 та давлатда, 1965-1974 йилларда 179 та давлатда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилган.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Аҳолини рўйхатга олиш аҳоли хақида ахборот тўплашнинг энг кенг кўламли ва кўп мақсадли тадбирдир. Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати