Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХГА ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2022-03-27 12:54:30    139

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХГА ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

         Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Сўх туманида айни кунда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари баробарида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивидаги амалга оширилаётган ишлар бугна яққол мисол бўла олади.

         Жавпая массивидаги ишлар бевосита давлатимиз раҳбари эътиборида эканлиги Сўхликлар учун алоҳида ғамхурлик ва эътироф натижасидир.

         Бугун туманимизга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Халилов Умарбек Яхшимуродович ташриф буюрди. Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Жуманов билан биргаликда Жавпая массивида бўлган қўмита раисининг биринчи ўринбосари бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

         Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур массивда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берди. Шунингдек, туманда "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.

         Айни кунда Жавпая массивида иссиқхоналар барпо этиш ва янги ерларни ўзлаштириш баробарида янги экоҳудуд - "Жавпая боғи" ҳам барпо этилмоқда. Бунинг учун вилоятимизнинг Қува туманидан мевали дарахтлар кўчатлари олиб келиниб, ўтқазилмоқда. Асосан анор ва ўрик мевалари экилаётган янги боғда қумита раиси ўринбосари ва вилоят бошқармаси бошлиғи ҳам янги кўчатлар ўтқаздилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати