Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАВБА ҚИЛИШ ҲЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС

×

 2022-03-26 19:03:55    158

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАВБА ҚИЛИШ ҲЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС

         Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда туман секторлари раҳбарлари ҳам қатнашди.

         Ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари қатнашган мазкур тадбирда туманда, айниқса мазкур маҳаллада жиноятчиликнинг кескин ошиб кетиши муҳокама этилди.

         Тадбир аввалида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев сўз олиб, туманда 2021 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди. Қайд этилдики, бу йили ўтган йилга нисбатан жиноятчилик туманимизда сезиларли даражада ошган.

         Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган жиноятлар сони 11 тани ташкил этади. Бу жиноятларнинг аксарияти иқтисодий жиноятлар сирасига киради. Айни кунда ушбу жиноятлар устида амалий ишлар олиб борилмоқда.

         Мазкур тадбир давомида жиноятларнинг асл келиб чиқиши, унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз борди. Қайд этилдики, жиноятларнинг кескин ошиб кетиши ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, жамоатчилик назоратининг ўта сустлиги, мутасадди раҳбарларнинг масъулиятсизлиги ва лоқайдлик натижасидир.

         Айниқса, туманда ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда. - "Қонун устувор, жазо муқаррар" деган тамойилни ҳар бир фуқаро билиши шарт ва зарур. Жиноятчи жазо олмас экан, уни жиловлаб бўлмайди. Афсўски, туманимизда давлат мол-мулкини толон-торож қилиш, қонунда манъ этилган психотроп моддаларнинг истеъмол қилиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Лекин тавба қилиб, жиноят йўлидан қайтиш ҳеч қачон кеч эмас ва жиноятчини нопок йўлдан қайтариш ҳар бир фуқаро учун масъулиятли вазифа эканлигини ҳис этишимиз лозим. Шунинг учун, бу йўналишда ҳар биримиз ҳисса қўшиб, жамоатчилик назоратини кучайтириб, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз лозим, - деди туман ҳокими ўз сўзида.

         Мазкур тадбирда бевосита қонунга хилоф равишда амал қилган фуқаролар билан сўҳбатлашилди ва улар ҳам ўз ишидан пушаймон эканликларини билдирдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати