ХУШХАБАР
2022-03-26 18:59:32 173
ХУШХАБАР
Туманимиздаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби маъмуриятининг бизга берган маълумотига кўра, Наврўз байрами арафасида икки нафар мактаб ўқувчиси Республикада ташкил этилган танловда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари - Райҳона Яҳёжонова ва Меҳриддин Хумориддиновлар биринчи ва иккинчи ўринни эгаллашга муяссар бўлишган.
Ғолиблар ва уларнинг устози Турсуной Сиддиқоваларга ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари топширилган.
ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати