ТУМАН ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
2022-03-26 18:46:22 131
ТУМАН ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
Бугун эрталаб туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла тизими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Мазкур тадбир аввалида туман ҳокими Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Жамиятда хотин-қизлар ва нуронийлар мавқеини мустаҳкамлашга қартилган амалиётлар самараси ҳақида гапирди.
Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги ПФ-81 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 25 март кунги 14/1-498 сонли розилик хатига асосан Сафарова Мадинахон Ҳайдаровна 6 ойлик синов муддати билан Сўх тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими янги сайланган ҳоким ўринбосарини табриклаб, халққа хизмат қилиш ва розилигини олиш доимий синов эканлигини қайд этди ва Мадинахон Сафарованинг фаолиятида омадлар тилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати