“ХАЛОСКОР” ЭНГ КУЧЛИ ЖАМОА
2022-03-25 17:24:15 131
“ХАЛОСКОР” ЭНГ КУЧЛИ ЖАМОА
Ёшларни Она-ватанга садоқат, мардлик ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларни онгида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини, фавқулодда вазиятларда ва кўнгилсиз ходисаларда амалий ҳаракат қилишда руҳий бақарорликни, ўз-ўзига ишончни шакллантириш, ёшларда чаққонлик, чидамлик, тезкорлик каби спорт сифатларни ривожлантириш ва соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили Республикамизда “Ёш қутқарувчи” спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақанинг туман босқичи Гулистон маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур спорт тадбирида туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг талабалари 7 та жамоа таркибида ўзаро беллашди.
Мусобақада адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида талабаларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайати томонидан баҳолаб борилди.
Жамоалар аъзоларининг маҳорати бир неча белгиланган шартлар бўйича синовдан ўтказилди. Натижада биринчи ўрин 7-сонли умумтаълим мактабининг “Халоскор” жамоасига насиб этди.
Мусобақалар якунида энг фаол бўлган талабалар ва ғолиб жамоага ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати