ЖАВПАЯДА ЎЗИГА ХОС РИВОЖЛАНИШ ДРАЙВЕРИ ШАКЛЛАНМОҚДА
2022-03-25 17:19:09 121
ЖАВПАЯДА ЎЗИГА ХОС РИВОЖЛАНИШ ДРАЙВЕРИ ШАКЛЛАНМОҚДА
Қалъача маҳалласидаги Жавпая массиви. Сўх туманида янги 2022 йилда барпо этилаётган янги яшил ҳудуд. Ўзига хос ривожланиш драйвери.
Айни кунда мазкур ҳудудда фуқароларимиз томонидан иссиқхона барпо этиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Ўзларининг даромад манбаига эга бўлаётган тумандошларимиз мана шу мақсад сари илдам одимламоқдалар.
Иссқихоналардан ташқари, ҳар бир фуқарога бу мавзедан ярим гектардан бир гектаргача очиқ ер майдони ажратиб берилади. Бу ҳам инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган хайрли амаллардан. Зотан, халқ бугунги сиёсатдан рози бўлиши, тўқ ва мамнун умргузаронлик қилиши лозим. Албатта, ҳалол меҳнат туфайли. Чунки "меҳнатнинг таги роҳат" деб бежиз айтишмаган доно халқимиз.
Жавпаяда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан янги боғ бунёд этилаётир. Мевали дарахтлардан ўрик, олма, нок ва анор кўчатлари ўтқазилаётган мазкур янги экоҳудуд Жавпаянинг "ташриф қоғози" бўлишига астойдил ишонамиз.
Дарвоқе, аҳолига очиқ ер майдонлари тарқатиб бериш учун ҳам ҳаракатлар давом этяпти. Жавпая кенгликларидаги очиқ ер майдонлари туман "Ермулккадастр" мутахассислари томонидан лотларга ажратиб бўлинган.
Чанқоқ мавзега сув тортиш ишлари ҳам жадаллик касб этган. Электр энергияси таъминоти ҳам берилаётган эътибор туфайли охирига етказилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати