Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-03-25 17:12:30    118

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

         Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 51 сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот ва корхона роҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

         Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев очиб берди.

         Сессия кун тартибидаги масала - фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

         Депутатлар Расул Мирсаидов ва Исожон Мастоновлар таклифи билан сессия кун тартибига иккита масала киртилди.

         Республика "Агробанк" бошқаруви томонидан кам таъминланган фуқароларга Жавпая массивида иссиқхона барпо этиш бўйича ҳомийлик асосида ажратилган маблағларни тасдиқлаш ва кам таъминланган фуқаролар фарзандлари учун тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш бўйича қарор қабул қилиш ва уни тасдиқлаш.

         Қўшимча масалалар бўйича берилган таклифлар депутатлар томонидан тасдиқлаш учун қабул қилинди.

         Депутат Амирали Сафаров сессия котиби этиб тайинланди.

         Сессия кун тартибидаги масала юзасидан Сўх туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Абдушукур Турабоев маърўза қилди. Сессия иштирокчиларига масала юзасидан тўлиқ маълумот берилди.

         Абдушукур Турабоев Республикамизда ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ҳақидаги қабул қилинган Қонунлар, қарор ва фармойишлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.

         Сайловларни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланиб, қабул қилинди.

         Бизнинг туманимизда маҳалла раислари сайлови май ойида ўтказилади.

         Сессия кун тартибига киритилган қўшимча масала - Республика "Агробанк"и бошқаруви томонидан ҳомилийк асосида ажратилган маблағларни кам таъминланган фуқароларга Жавпая массивида исиқхона қуриш учун бериш ва бу бўйича қарор қабул қилиш ва уни тасдиқлаш масаласи юзасидан туман "Агробанк" бошқарувчиси Акрам Тўйчиев маърўза қилди.

         Мазкур масала депутатлар томонидан маъқулланди ва бир овоздан тасдиқланди.

         Сессия давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Республика "Агробанк"и бошқарувига туман аҳли номидан миннатдорчилик билдирди. "Агробанк" томонидан ажратилган ҳомийлик маблағлари кам таъминланган оилаларга Жавпая массивида иссиқхона қуриш учун берилади.

         Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими раҳбари Исожон Мастонов сессия иштирокчиларига кам таъминланган оилалар фарзандлари томонидан тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш бўйича берилган аризалар юзасидан маълумот берди.

         Кенгаш депутатлари томонидан мазкур маблағларни олий таълим мактабларида таҳсил олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларига қонун доирасида тўлаб бериш тартиби маъқулланди ва тасдиқланди.

         Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини музокаралар орқали билдиришди.

         Сессия кун тартибига қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатаги 51-сессияси якунига етди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати