Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БАЛЛИ ҚИЗЛАР”

×

 2022-03-21 15:39:00    299

PDF юклаш
Чоп этиш


“БАЛЛИ ҚИЗЛАР”

         Наврўз байрамига бағишлаб Сўх тумани педагогика коллежида мазкур таълим даргоҳининг “Мактабгача таълим”, “Мактабгача таълим ёрдамчи тарбиячиси”, “Мусиқа таълими” йўналишлари гуруҳлари қизлари ўртасида “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди.

         Танловда иштирок этган қизлар 5 та шарт – таништирув, мутахасислик йўналиши бўйича машғулот ўтиш, қўл меҳнати, эркин мавзу ва пазандачилик маҳорати бўйича ўзаро беллашдилар. Танловда ҳаққонийлик ва адолат мезонини таъминлаш мақсадида қизлар маҳорати ҳакамлар ҳайати томонидан баҳоланди. Танловга қўйилган барча шартларни қизлар маҳорат билан бажаришга ҳаракат қилишди.  

         Ҳакамлар ҳайатининг хулосасига кўра, танловда 222-гуруҳ талабаси Назирахон Каримова ғолиб деб топилди. 2-ўринни 223-гуруҳ талабаси Мафтуна Ҳомидбекова ва 251-гуруҳ талабаси Донахон Оламовалар ўзаро бўлишган бўлса, 3 ўрин коллежнинг 122 ва 224-гуруҳ талабалари Моҳтоба Милоҳисенова ва Мухлиса Мирзожоноваларга насиб этди.

         Тадбир сўнгида кўрик-танлов ғолиби ва барча иштирокчиларга коллеж мамурияти томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Аборот хизмати