Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-03-21 14:20:48    138

PDF юклаш
Чоп этиш


НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

         Наврўз. Ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган борлиқни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш, меҳр-оқибат, хайру саховат, бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари юксак ғоялар бугунги кунда янада теран мазмун ва аҳамият касб этиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, инсон қадрини улуғлашдек буюк мақсадларни амалга оширишга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида барча миллий қадриятларимиз қатори Наврўз умумхалқ байрами ҳам ўзига хос маънавий таянч бўлиб хизмат қилмоқда.

         Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимиз ўзининг ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини тобора чуқур англаб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз том маънода умумхалқ байрамига айланиб, эл-юртимиз томонидан катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.

         Халқимиз асрлар давомида эъзозлаб келаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг ана шундай беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига уйғун ва ҳамоҳанг тарзда, ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш мақсадида бир қатор корхона ташкилот, таълим муассасалари қаторида Сўх тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида “Ассалом Наврўз!” тадбири кутаринки рўҳда, режа асосида ўтказилиб келинмоқда.

         Жумладан: 1, 6, 7, 17, 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам “Наврўз сайли” мавзўси остида кенг нишонланди.

         Наврўз байрами муносибати билан МТТ ошпазлари ўртасида “Миллий таомлар” танлови эълон қилинди. Тадбирда ошпазлар фаол қатнашиб мавзу бўйича бор маҳоратларини кўрсатдилар. Мазкур танловда  6, 10, 16-сонли МТТ-лар бош ошпазлари фаол иштирок этиб ўзларини пазандачилик маҳоратларидан ташқари пазандачилик билимлари ва сирлари билан ҳам қатнашчиларга намуна бўлдилар.

         4-сектор ҳудудида жойлашган 7, 8, 9, 10, 11, 20-сонли МТТ тарбиячилари уртасида “Наврўз” байрамига бағишлаб “Билимдон тарбиячи” кўрик-танлови бўлиб утди. Танловда биринчи ўринни 20-сон МТТ тарбиячиси М. Шамсидинова эгаллади.

         “Наврўз” байрамини кенг нишонлаш ва байрамона кайфият бағишлаб юқори савияда ўтказишга қаратилган маънавий-марифий тадбирлар режа асосида ўтказилиб келинмоқда.

         Хулоса қилиб айтиш лозимки, туман ҳудудидаги МТТ-ларда “Ассалом Наврўз!” тадбири давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати