Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2022-03-20 14:13:41    83

PDF юклаш
Чоп этиш


ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР БЕЛЛАШУВИ

         Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида туман ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари ўртасида "Ватанпарварлар" ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 12494-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилди.

         Мусобақа 2 та йўналишда ташкил этилиб, УЎТ мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар хамда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида ташкил этилди.

         Мактаб жамоалари орасида:

         1 ўрин - 1-сонли УЎТ мактаби;

         2 ўрин -18-сонли УЎТ мактаби;

         3 ўрин - 29 - сонли УЎТ мактаби жамоасига насиб этди.

         Маҳалла ёшлари ўртасида:

         1-урин 1-сектор;

         2-урин 4-сектор;

         3-урин 2-сектор жамоасига насиб этди.

         Бундан ташқари 6 та йуналишда энг яхши иштирокчилар аниқланиб, туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

         Олий ўринни эгаллаган жамоа вилоят босқичига йўлланма олди. Умид қиламизким, ғолиб бўлган ёшларимиз вилоятда Сўх номини муносиб ҳимоя қилишади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати