Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВРЎЗИ ОЛАМ ШУКУҲИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-03-20 14:06:58    124

PDF юклаш
Чоп этиш


НАВРЎЗИ ОЛАМ ШУКУҲИ СЎХ ТУМАНИДА

         Бугун Сўх туманининг маданият марказида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. “Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” ғояси остида бўлиб ўтган байрам тадбирига нуроний отахон ва онахонлар, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, ёшлар таклиф қилинди.

         Майин баҳорий наво билан бошланган байрам тадбири катта тантанага айланиб кетди.

         Барча Сўхликларни Наврўз байрами билан табриклаб, туман хокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу йилги байрамни халқимиз узоқ кутганлигини қайд этди.

         - Шоир айтганидек, “Ҳар кимки Наврўзни шоду хурсандчилик билан кутиб олса, кейинги Наврўзгача умри шоду хуррамликда ўтади”. Дарҳақиқат, ўтган икки йил бизни турли синовларга рўпара қилди. Коронавирус пандемияси туфайли миллий байрамимизни бирдамликда ва биргаликда кутиб ололмадик. Шукр, ким шу кунлар ҳам ортда қолди ва бугун Наврўзи оламни елкама елка туриб, нишонламоқдамиз, - деди туман ҳокими ўз сўзида.

         Байрам табригидан сўнг иштирокчиларга туман маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури намойиш этилди. Санъат ғунчалари ва Сўхлик санъаткорлар ўз қўшиқлари билан томошабинлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

         Байрам тадбирида иштирок этган болажонлар, тумандаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари, уларнинг оила аъзолари ҳам байрам шукуҳидан баҳраманд бўлдилар.

         Байрам саҳнасида жоанланган эртак қаҳрамонлари барчани рақс тушиш ва хурсандчилик қилишга чорлади. Ёш мусаввирлар ва каштачиларнинг маҳорати ҳам саҳна узра барча иштирокчиларга жонли равишда намойиш этилди.

         Дарҳақиқат, Наврўз янгиланиш, ёшариш байрамидир. Юртимизга келган баҳор ва миллий байрамимиз Наврўзи олам барчани ободлик сари, озодалик сари интилишга чорлайди. Илойим, мана шундай хурсандчилик кунларимиз боқий, истиқлолимиз абадий ва халқимизнинг тинчлиги ҳамда тотувлиги ҳар доим барқарор бўлсин.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати