Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕРДАН ҚОНУНИЙ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2022-03-19 17:29:42    118

PDF юклаш
Чоп этиш


ЕРДАН ҚОНУНИЙ ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ – ДАВР ТАЛАБИ

         Ер даромад манбаи. Ундан самарали фойдаланиш ва даромад олиш ҳар бир фуқаронинг пировард мақсади ҳисобланади.

         Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 23 ноябрь куни Президентимизнинг 20-сонли қарори қабул қилинган.

         Мазкур қарор ижроси юзасидан туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда фуқароларга қарор асосида фойдаланиш ва даромад манбаига эга бўлишлари учун 15 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилмоқда. Бироқ, ердан унумли ва самарали фойдаланиш баробарида унинг ҳуқуқий ва қонуний тартиб ва тамойиллари борки, бу тартиб ва қоидаларга риоя этиш ҳам биздан катта масъулият талаб этади.

         Бугун Гулистон маҳалласидаги касб-ҳунар мактабида Сўх тумани суди ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимизнинг 20-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликларни фуқароларга етказиш мақсадида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.

         Тадбирда иштирок этган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига ва ер майдони олиш истагида бўлган фуқароларга юқоридаги масалалар бўйича етарли маълумотлар берилди.

         Учрашувда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Президентимиз томонидан Сўх тумани ривожига қаратилаётган эътибор хусусида гапириб, қабул қилинган 20-сонли қарор ҳам фуқаролар манфаатини кўзлаб чиқарилганлигини алоҳида қайд этди. Қарор бўйича туман ҳудудларидан 4 218 нафар фуқароларимиз ариза топширган ва охириги маълумотларга кўра, шу кунгача 439 нафар фуқароларимизга салкам 66 гектар ер майдони тарқатиб берилган.

         Сух тумани суди раиси ҳам ўз навбатида давлатимиз раҳбарининг 20-сонли қарори асосида ер олиш тартиби ҳақида маълумотлар берди. Таъкидландики, мазкур тартиб “E-auksion” платформаси орқали амалга оширилиб, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

         Шунинг баробарида, ердан мақсадсиз фойдаланган ҳолда қонун талабларини бузган фуқароларга жавобгарликка тортиш ҳолатлари ҳам кўзда тутилган. Тадбир иштирокчиларига масалага боғлиқ бўлган маъмурий жавобгарлик ва жиноят кодекси моддалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

         Тадбир жараёнида барча иштирокчиларга ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойлдаланишни ташкил этиш бўйича тайёрланган буклетлар тарқатиб берилди. Шу мазмундаги тадбир туман маданият марказининг мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати