Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ИШ ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА. СИЗ ҲАМ КЕЛИНГ...

×

 2022-03-19 17:23:40    156

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА ИШ ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА. СИЗ ҲАМ КЕЛИНГ...

         Жавпая массивида айн кунда иссиқхоналар мажмуаси барпо этиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Иссиқхона барпо этиш истагида бўлган ва массивдан иссиқхона учун тайёрланган жойларни танлаб олган ватандошларимиз даромад олиш илинжида яхши ниятлар билан иш бошлаганлар.

         Маҳаллий таъминотчи корхоналарни жалб этган ҳолда фуқароларга иссиқхона қуриб берилмоқда. Моддий имконияти чекланган фуқароларга АТ "Агробанк" томонидан 7 йиллик 3 йил имтиёзли давр билан 14 фоизлик кредитлар берилмоқда.

         Мисол учун, агарда фуқаролар иссиқхона ёки лимончилик учун ушбу кредитни, яъни 33 000 000 сўм миқдорида олишса, 3 йил, яъни 36 ой давомида кредитнинг фақат фоиз қисмини - 390 минг сўм атрофида тўлаб боришади. Тўртинчи йилдан бошлаб, кредитни қайтариш муддати бошланади ва унда ҳам тадбиркорга айланган фуқароларимиз ҳар ойда ўртача миқдорда 1 000 000 сўмгача банкга пул топширишади.

         Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлар туфайли айни кунда тайёрланган иссиқхоналарнинг 90 фоизи фуқароларга берилган. Кредит расмийлаштирилган фуқароларга ҳам 3 банк куни давомида қонуний хизмат кўрсатиляпти, яъни 3 кунда аниқ маблағ таъминотчи ҳисобрақамига ўтказиб берилмоқда.

         Бунинг баробарида Жавпаяда туман "Ермулккадастр" бўлими ходимлари томонидан очиқ ер майдонларини аҳолига тартибли тарқатиб бериш мақсадида ерларни лотларга бўлиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун барча куч ва техникалар сафарбар этилган. Маълумотларга кўра, вилоят ҳокими ташаббуси билан бу ҳудудда наматак етиштириш йўлга қўйилади.

         Мазкур ҳудудни электр энергияси ва сув билан таъминлаш ишлари ҳам Фарғона вилояти ҳокими кўрсатмасига асосан жадаллик билан олиб борилмоқда. Салкам 3 километрга темир бетон таянчлар ўрнатилиб, электр линиялари ҳам тортиб бўлинди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, салкам 6 километр масофага "оби ҳаёт" линияси тортилади.

         Яна бир муҳим жиҳат: туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан Қува туманидан олиб келинган мевали дарахтлар кўчати айни кунда жамоатчиликнинг фаол иштироки асосида массивга ўтқазилмоқда. Бу хайри ишга Ватан ҳимоячилари - аскар ва зобитлар ҳам жалб этилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати