РАҒБАТ - ИНТИЛИШ ОМИЛИ
2022-03-19 17:03:11 124
РАҒБАТ - ИНТИЛИШ ОМИЛИ
Ёшларни, айниқса, хотин-қизларни касб ўқитишга йўналтириш, улар бандлигини таъминлаш куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу йўналишда касб-ҳунар курслари ва касб-ҳунар мактабларида ўқиётганларнинг ўртасида профилактик тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳам катта аҳамиятга эга.
Сўх тумани ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектори капитан Улуғбек Ғоибназаров ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи туман бўлими раиси Аброр Зуннунов ҳамкорлигида Сўх туман касб-ҳунар мактабида таҳсил олаё тган талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув жараёнида давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни касб ўқитишга жалб этишга бўлган ташаббуслар доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирилди. Истеъдодли қизлар ҳам ўз навбатида ўз меҳнат маҳсулларини меҳмонларга намойиш этишди.
Сўҳбат давомида Ёшлар Иттифоки Сўх тумани бўлими раиси томонидан истеъдодли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус стипендия ташкил этилиши таъкидланди. Бунга кўра, ҳар ой 5 нафар етакчи талабаларга 200 минг сўмдан стипендия берилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати