УСТОЗЛАР БАРПО ЭТГАН БОҒГА КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ
2022-03-19 16:53:50 148
УСТОЗЛАР БАРПО ЭТГАН БОҒГА КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ
“Яхшидан боғ қолади” деган мақол бор халқимизда. Айни шу мақолга амал қилган инсон умрида бир дона кўчат экса, савоб ишга қўл ўрган, савоб амални ижро этган ҳисобланади. Зотан, “савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим”.
Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган эзгу ташаббус – “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси бугун умумхалқ ҳаракати – “Яшил йиллик” лойиҳасига айланган. Мана шу эзгу ташаббусни амалда татбиқ этиш мақсадида туманимизда ҳам хайрли ишлар амалга ошириляпти.
- Бир пайтлар, 20 асрнинг 80-йилларида ўша даврдаги 13-сонли УЎТ мактаби директори марҳум Аъзамжон Муталиев ташаббуси билан таълим муассасасининг боғини ташкил этилишига асос солинган эди. Айни шу эзгу ташаббус туфайли Сўхнинг донги эски СССР да ҳам достон бўлган. Бугун мана шу боғ ҳудудига мактаб педагогик жамоаси билан мевали дарахтлар кўчатларини ўтқаздик, - дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов.
“Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар асосан мевали дарахтлардан иборат. Тадбирда иштирок этган 5-сонли УЎТ мактаби педагогик жамоаси саховатпеша ва ободликка интилиб яшаган устозларни яна бир карра ёд этиб, дуога қўл очдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати