МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
2022-03-19 16:43:15 139
МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
Айни кунда Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ариқни тозалаш ишлари давом этмоқда. Анъанага айланиб қолган ушбу эзгу амал, яъни ҳашарда маҳалланинг барча фуқаролари, айниқса, ёшлар фаол қатнашмоқда.
Маҳалла раиси, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Амирали Сафаровнинг сўзларига кўра, ариқни тозалаш баробарида унинг таъмирлаш ишлари ҳам бажарилмоқда. Бу амаллар суғориш пайтидаги турли носозликларни олдини олишга қаратилган.
Маълум бўлишича, ариқни таъмирлаш жараёнида ариқ тепасидаги тоғ ён бағрида жойлашган катта хажмдаги тош ариқга ҳамда аҳолига хавф солаётгани аниқланиб, маҳалла фаоллари ва туман Фавқулода вазиятлар бўлими бошлиғи Жаолиддин Жалолов иштирокида мазкур ҳолатнинг бартараф этиш чоралари кўрилди.
Маҳалла раисининг сўзларига кўра, ҳашарчиларнинг хавфсизик чоралари кўрилган ва уларни озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи ҳам ҳомийлар томонидан амалга оширилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати