АСОСИЙ МАСАЛА - НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
2022-03-17 10:56:22 128
АСОСИЙ МАСАЛА - НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
Туман маданият марказининг мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Аброр Раҳмонов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоевлар қатнашди.
Тадбдир аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигидаги ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган натижалар хусусида тўхталиб ўтди.
- Бугун Сизларга катта имконият эшиклари очилган ва бу имкониятдан фойдланиб, ҳаммамиз маҳалла ободлиги учун ҳаракат қилишимиз, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда аҳоли муаммоларини аниқлаб, уларни ҳал этиш чораларини кўриш, ёшлар ўртасида шу Ватан равнақи учун астойдил ҳаракат қилишдек эзгу мақсадни улуғвор ғоя сифатида тарғиб этиш учун интилишимиз лозим. Ўзимизни намуна сифатида ҳар томонлама кўрсатишимиз керак, - деди туман ҳокими ўз сўзида.
Тадбир давомида Наврўз умумхалқ байрами ва маҳалла ходимлари кунига тайёргарлик кўриш, маҳаллаларда байрам сайлларини ташкил этиш, телевидение ва ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва маҳалла ҳаётини кенгроқ ёритиш, шунингдек, Жавпая массивида бўлаётган ўзгаришларга ҳам эътиборлироқ бўлиш, яъни бўлаётган барча ишларни аҳоли фаровонлиги йўлида қилинаётганлигини халқа етказиш бўйича ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агенлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Аброр Раҳмонов ҳам давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати томонидан Сўх туманига берилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталди.
Кўрилган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати