Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА БАҲОР ИСТИҚБОЛИ

×

 2022-03-17 10:48:11    143

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲУДУДЛАРДА БАҲОР ИСТИҚБОЛИ

         Фасллар келинчаги - баҳор келиши билан меҳнаткаш халқимиз учун иш ва меҳнат қилиш палласи ҳам кириб келади. Ҳудудларда баҳорга пешвоз чиқиш мақсадида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари авж олади. Бугунги кунгача халқимиз учун азалий мерос сифатида етиб келган ҳашарлар туфайли яшаётган манзилларимиз обод қилинади.

         Айниқса, нуроний онахон ва момоларимиз яхши ниятлар ила махсус идишларда буғдой етиштиришади. Албатта, баҳор таоми - сумалак пишириш мақсадида.

         "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган бир гуруҳ онахон ва хотин-қизлар бир сутка давомида сумалак пиширишди. Замона тинчлиги, ҳаёт фаровонлиги ва Ватанимизнинг ривожи учун қўллар очилиб, дуолар қилинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати