“КИТОБХОН ЁШЛАР”
2022-03-17 10:42:29 109
“КИТОБХОН ЁШЛАР”
Бугун ҳудудларда фаолият бошлаган ёшлар етакчилари томонидан турли маънавий-маърифий, спорт тадбирлари кенг кўламда ташкилланиб, ўтказилмоқда. Бу эса ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказишга хизмат қилаётир.
Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Илҳомжон Муллоевнинг ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш,улар ӯртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсададида 14-30 ёшгача бўлган ёшларга Амир Темурнинг "Темир тузуклари" ва Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" асарлари тақдим этилади ва ушбу асарлар бўича “Китобхон ёшлар” танлови ўтказилади.
15 кун давомида, яъни 1 апрелгача ёшлар ушбу асарларни пухта ўқиган ҳолда танловда иштирок этишлари мумкин. Танлов 2 шарт асосида бўлиб утади. Биринчи шарт тест синовлари ва иккинчи шарт ўқиган асарларга оид савол-жавоблар.
Ёшлар етакчисининг сўзларига кўра, мазкур “Китобхон ёшлар” танловида маҳалланинг 3-сонли УЎТ мактаби, 2-сонли ИДУМ ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этадилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати