Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ - ДОЛЗАРБ МАВЗУ

×

 2022-03-16 17:15:51    144

PDF юклаш
Чоп этиш


ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ - ДОЛЗАРБ МАВЗУ

         Бугун туман маданият марказининг мажлислар залида Сўх туман прокуратураси ҳамда Мажбурий ижро бюросининг Сўх туман бўлими ҳамкорлигида оилавий ажримларни олдини олиш, алиментдан қарздор, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида "Фарзандларнинг моддий таъминоти - ота-онанинг конституциявий бурчидир" ғояси асосида тадбир ташкил этилди.

         Тадбирда маҳалла ва оилани қўллаб-қуввталаш бўлими мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мавзуга дахлдор бўлган, муаммоли оилалар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

         Тадбир давомида оиланинг муқаддас даргоҳ эканлиги, оилавий ажримнинг салбий оқибатлари, боланинг таъминоти, таълим ва тарбияси масалаларига эътиборли бўлиш ҳар бир ота-онанинг асосий бурчи эканлиги алоҳида таъкидланди.

         Тадбир иштирокчилари ўз саволларига мутасаддилардан жавоблар олишди. Оилавий ажримларни олдини олиш, оила ва уни асраш ва сақлаш юзасидан иштирокчилар томонидан мутасаддиларга аниқ таклифлар берилди.   

         Тадбир жараёнида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган "Оила муқаддас" мавзусидаги саҳна намойиш этилди.

         Тадбир охирида туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, соҳа вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ишсиз юрган фуқароларни ишга жойлаштириш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тегишли тавсиялар берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати