Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ИБОДУЛЛОҲ КОМПЛЕКС" ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

×

 2022-03-16 09:26:13    121

PDF юклаш
Чоп этиш


"ИБОДУЛЛОҲ КОМПЛЕКС" ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

         Кундан кун чирой очиб бораётган Ватанимизнинг мўъжазгина гўшаси - Сўх туманида бугун яна тантана. Аниқроғи, туманнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозики, амалга оширилаётган ободончилик ва бунёдкорлик амалларида сўхлик тадбиркорларнинг ҳам ҳиссалари беқиёс. Ўтган йили тадбиркор Икромжон Сафоев саъй-ҳаракати билан маҳаллада давлат-хусусий шерикчилик асосида Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини идораси қуриб, фойдаланишга топширилган эди.

         Айни шу бинонинг иккинчи ва учинчи қаватида бугун тадбиркорнинг ташаббуси билан аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилди. 

         - Ҳозирча барпо этган марказимизда фуқароларга буюртма асосида миллий ва европа таомлари тайёрлаб берамиз, умумиий овқатланиш шохобчамиз халқимиз хизматида. Келгусида тикувчилик курслари очиш ниятимиз бор, - дейди биз билан сўҳбатда тадбиркор.

         Марказнинг тақдимот маросимида иштирок этганлар тадбиркорнинг келажакдаги фаолиятига омадлар тилаб, дуолар қилдилар.

         Айтганча, марказ очилиши туфайли маҳалланинг 6 нафар ёшлари ўзларининг доимий иш жойларига эга бўлишди. "Ибодуллоҳ комплекс" бугун халқ хизматида ва бу ҳам фуқароларимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилишига умид билдирамиз.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати