Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИНИНГ БИР КУНИ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҲАРБИЙ ҚИСМДА "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-03-15 19:38:30    165

PDF юклаш
Чоп этиш


"ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИНИНГ БИР КУНИ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҲАРБИЙ ҚИСМДА "ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз ёшларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида бугун Сариканда маҳалласи ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов  ташаббуси асосида тумандаги 12494-сонли ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.

         Бундан кўзланган  асосий мақсадлардан яна бири ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришдан иборат.

         Ушбу лойиҳа доирасида маҳалла ёшлари ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан ёшларга ҳарбий қурол-аслаҳаларни ҳақида маълумотлар берилди ва уларнинг бу мавзудаги қизиқтирган турли саволларига ҳам бирма-бир жавоб берилди.

         Ҳарбий қисмдан олам-олам таассурот олган ёшлар машғулотлар орқали илк ҳарбий кўникмаларга эга бўлишди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати