Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯНГИ ҲАЁТ НАФАСИ

×

 2022-03-15 17:32:05    103

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА ЯНГИ ҲАЁТ НАФАСИ

         Айтиш мумкинки, бугун вилоятимизнинг энг чекка ва сўлим гўшаси – Сўх тумани барча-барчанинг диққат марказида. Чунки Сўхда давлтимиз раҳбари эътибори ўлароқ, кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Икки йил олдин – 2020 йилнинг августидан бошланган эзгу ва хайрли ишларнинг бугун туман узра мантиқий давомини кўрасиз.

         Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан бугун Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая массивидаги кенгликлар ўзлаштирилмоқда. Бу ҳудудда қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган салкам 3 000 гектар ер майдони мавжуд. Дейишадику - “Қимирлаган қир ошар, мункиллаган ер тушар”. Ана шу мақолга таянган ҳолда Жавпаяда аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиб бериш бўйича иссиқхоналар мажмуи барпо этилмоқда.

         Вилоят ҳокимининг фармойишига биноан Жавпаяда жорий йилнинг 20 январидан 15 февралигача сел йўли қуриш ва иссиқхоналар барпо этииш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

         Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларидан сафарбар этилган махсус техникалар орқали Жавпаяда 137 та иссиқхона барпо этилди. Фуқароларимизга енгиллик яратиш мақсадида массивдаги барча иссиқхоналар вилоят ҳокими кўмагида кавлаб берилди. Эндиликдаги вазифа иссиқхоналарни фуқароларга тарқатиб беришдан иборат.

         Бугунги кунгача 65 нафар фуқароларимиз массивдан ўзлари учун иссиқхона танлаб олишди.

         Туманимизга ташриф буюрган вилоят вакиллари ҳам вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоров кўрсатмасига асосан Жавпаяда бўлишди.


         - Келишимиздан асосий мақсад туманда бўлаётган ўзганишларни ўз кўзимиз билан кўриш, ердан самарали фойдаланиш истигида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат. Сўхга вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган бири гуруҳ ҳоким ёрдамчиларига ҳам бу ташриф катта маҳорат мактаби бўлади деб ўйлаймиз, - дейди биз билан сўҳбатда Ўзбекистон Республикаси маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Аброржон Раҳмонов.

         Вилоятимиз вакиллари Жавпаяда бўлиб, бевосита аҳоли билан учрашдилар ва ердан унумли фойдаланиш имкониятлари ҳақида гапирдилар.

         Сўх туманида бу тажриба биринчи маротаба қўлланилаётгани, албатта, фуқароларда бу борада кўп саволлар борлиги, бироқ, барча масаланинг ечими меҳнат ва ҳаракат эканлиги тушунтирилди.

         Вилоятдан келган меҳмонлар Жавпая кенгликларида иссиқхоналардан ташқари очилаётган янги очиқ ерларни ҳам кўздан кечиришди. Ўзлаштириладиган ерлар ҳудудида фуқароларга ердан самарали фойдаланиш мақсадида давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва имтиёзлар, иссиқхона қуриш учун бериладиган имтиёзли кредитлар ҳақида вилоят “Агробанк” бошлиғи Муроджон Азимов, вилоят Кадастр Агентлиги бошлиғи Нодиржон Машрабовлар атрофлича маълумотлар беришди.

         - Барча ишлар ва берилган имкониятлардан фойдаланиш албатта, ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалга оширилади, уларга таяниб, ишониб, иш тутсангиз, кўзланган мақсад ва натижарга албатта, эришасиз, - деди Аброржон Раҳмонов ер олиш истагида бўлган фуқароларга.


         Шу куннинг ўзида 20 нафар фуқароларга иссиқхона қуриш учун туман “Агробанк” вакиллари томонидан 3 йил имтиёзли давр билан бериладиган 7 йиллик имтиёзли кредитлар расмийлаштирилди. Ҳар бир иссиқхона эгасига массив тепаликларидан 50 сотихдан очиқ ер майдонлари ажратиб берилади. Бу ер майдонларида асосан экспортбоп наъматак ўсимлиги етиштириш режалаштирилган. Шу ернинг ўзида кредит олиш истагида бўлган фуқаролар ҳам мурожаат этдилар ва уларга мазкур кредитларнинг имтиёзлари ҳақида тушунчалар берилди.

         Иссиқхона қуриш учун 6 та – Сўх туманидан 3 та ва вилоятдан 3 та таъминотчи корхоналар танлаб олинган ва бу таъминотчи корхоналар массивда иссқхоналар барпо этиш ишларини аллақачон бошлаб юборган.        

         Айни шу долзарб масала бўйича туман ҳокимлигида ҳам вилоят вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва бу бўйича барча ҳоким ёрдамчиларига аниқ кўрсатма ва вазифалар берилди. Масаланинг мазмун ва моҳияти ҳоким ёрдамчиларига тушунтириб берилди.

         Айтиш лозимки, бугун Сўхда фуқароларнинг ерга бўлган муносабати мусбий томонга ўзгарган ва бу ўзгаришлар уларни ҳалол меҳнат қилишга ундаётир. Ва бу ҳаракатлар замирида даромад манбаи мужассам эканлигини улар аллақачон англаб етишган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати