ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2022-03-15 11:51:51 161
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Ҳудудларда Президентимиз ташаббуси билан фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари бевосита давлатимиз раҳбарининг вакили сифатида фаолият олиб боришади ва уларнинг асосий мақсади аҳоли ва барча фуқаролар муаммо-камчиликларини аниқлаб, уларнинг ечимида амалий кўмак кўрсатишдан иборат.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда айни шу сўзлар Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги бошлиғи Аброржон Раҳмонов томонидан алоҳида таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган вилоятимиз вакиллари ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳоким ёрдамчиларининг вилоятдаги раҳбари сўзларини тапсдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам ёрдамчилар зиммасидаги вазифа жуда масъулиятлигини қайд этдилар.
Тадбирда туманда бўлаётган ўзгаришлар, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирилди ва ҳақиқатан ҳам бугун Жавпая массиви барчанинг диққат макрказида эканлиги таъкидланди.
Бевосита вилоят ҳокими кўрсатмасига биноан виляотимиз шаҳар ва туманларидан туманимизга келган 30 нафар ҳоким ёрдамчилари Сўх аҳолиси учун бу катта имконият эканлигини қайд этдилар. Бироқ, бу мавзуга алоҳида тўхталамиз.
Тадбирда ҳоким ёрдамчилари зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида 27 нафар ҳоким ёрдамчиларининг барчасига компьютер жамланмаси тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати