ҚАЙРОҚ СУВ НАСОС СТАНЦИЯСИДА СИНОВ ТАЖРИБАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-03-14 19:19:32 152
ҚАЙРОҚ СУВ НАСОС СТАНЦИЯСИДА СИНОВ ТАЖРИБАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида қиймати салкам 93 миллиард сўм бўлган Қайроқ сув насос станцияси қурилишига асос солинган кундан бошлаб, мазкур иншоотда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугунги кунгача мазкур иншоотда икки кўтармали сув насос иншоотлари қурилиб, махсус агрегатлар олиб келиниб ўрнатилди.
Мазкур йирик иншоотнинг қурилишидан асосий мақсад тумандаги Қайроқ массивидаги салкам 1 500 гектар ерларга "оби ҳаёт" тортиш ва фуқароларимизга қўшимча даромад манбаи яратиб беришдан иборат.
Қайроққа сув чиқариш Президентимизнинг яна бир эзгу ташаббусларига жавобан қилинган хайрли амалларнинг биридир. Қайроқда яқин келажакда улкан яшил экоҳудуд барпо этилади.
Сўх тумани ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, бугун мазкур иншоотда мутахассислар томонидан агрегатларнинг синов жараёнлари ўтказилди. Биринчи "оби ҳаёт" томчилари замонавий дастгоҳлар орқали махсус ҳовузларга тўкилди.
Қайроқда ва умуман Сўхнинг ташна бўлган ерларида янги иншоот туфайли янги ҳаёт бошланади. Бу бизни меҳнат қилишга ва Сўхни экотуризм гушасига айлантиришга ундайди. Ва албатта бу иш бизнинг, ҳар биримизнинг қўлимиздан келади.
Янги ҳаёт ва янги Ўзбекистон қурилиши сари одимлаётган ҳар бир нияти эзгу ва хайрихоҳ инсонларга мувафаққияттлар тилаб қоламиз. Зотан, эзгу мақсад билан бошланган ҳар бир иш самарали бўлажак.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати